Пахтаободда туман ҳокими ўтказган қабулда 65 та мурожаат ҳал этилди (фото)

Андижон вилояти Пахтаобод туманида туман ҳокими 6 ноябрь куни ўтказган қабулда 65 та мурожаат ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 6 ноябрь, жума куни туман ҳокимлигида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан фуқаролар қабули ўтказилган. Қабул давомида фуқаролардан жами 117 та мурожаат келиб тушди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мурожаатларнинг 65 таси жойнинг ўзида ижобий ечимини топган. Шунингдек, 35 та мурожаат юзасидан тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилган. Мурожаатларнинг 17 тасига эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, мурожатчиларнинг 42 нафари уй-жой, 22 нафари моддий ёрдам, 11 нафари соғлигини тиклаш, 17 нафари уй-жойини таъмирлаш, 12 нафари оилавий ҳамда 13 нафари бошқа масалаларда мурожаат қилгани қайд этилган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Асака ҳокими ўтказган қабулда 100 дан ортиқ мурожаат ва Пахтаобод тумани ҳокими ўтказган қабулда 28 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Жалақудуқда тадбиркорлар учун ўтказилган ҳоким қабулида 7 та мурожаат ҳамда Қўрғонтепада туман прокурори ўтказган қабулда 10 та мурожаат қаноатлантирилгани маълум қилинган.

Янгиликлар