Пахтаобод тумани ҳокими ўтказган қабулда 28 та мурожаат ҳал этилди (фото)
Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўтказган қабулда 28 та мурожаат ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туман ҳокими Маҳмуд Бозоров ўтказган қабулда жами 56 нафар фуқаро мурожаати ўрганилган. Уларнинг мурожатларини ва муаммоларини ўрганиб, ижроси бўйича тегишли чоралар кўрилиб, 28 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган.
Қабул давомида жами 56 нафар фуқаро томонидан мурожаатлар рўйхатга олинган. Шундан
12 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилиб, 16 тасининг ҳал этилиши бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.
Аввалроқ Шофирконда 8 та, Фарғонада эса 15 та мурожаат ҳал этилган ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Қувасой шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 5 та, Бухоро шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи ўтказган қабулда эса 8 та мурожаат ҳал этилгани маълум қилинганди.