Жалақудуқда тадбиркорлар учун ўтказилган ҳоким қабулида 7 та мурожаат ҳал этилди (фото)

Андижон вилояти Жалақудуқ туман ҳокими Ҳикматилло Латиповнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 27 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан тақдим этилган таклифий лойиҳалар бирма-бир кўриб чиқилиб, ҳар бир лойиҳага мутасаддилари бириктирилган ва тадбиркор билан бирга ишлаш масаласи айтилган.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, қабул давомида 34 нафар тадбиркор қатнашган ва улардан 42 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 19 тасига ҳуқуқий тушунча берилган, 7 та мурожаат жойида ҳал этилган ва 16 та мурожаат мутахассислар назоратига қаратилган.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Улуғнор туман ҳокими қабулида 6 нафар фуқаронинг мурожаати тинглангани ва Асака ҳокими ўтказган қабулда 100 дан ортиқ мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинчалик Пахтаобод тумани ҳокими ўтказган қабулда 28 та мурожаат ҳамда Андижонда сўнгги 9 ойда ДХА томонидан қанча мурожаат ҳал этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар