Қўрғонтепада туман прокурори ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилди
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимлигида 31 октябрь, шанба куни фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, қабул жараёнини туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуқодир Йўлдошев, туман прокурори Сардор Ражаббоев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Аҳмедов олиб борди.
Қабулга 62 нафар фуқаро ташриф буюрган бўлиб, барча фуқаронинг мурожаатлари тўлиқ тингланди ва кўриб чиқиш юзасидан расман қайд этиб борилди. Шунингдек, маълум қилинган масалаларнинг 10 га яқини ўз жойида ҳал этилиб, қолган масалаларнинг ечими қонуний доирада кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун тегишли ташкилот, муассаса ва бўлимлар раҳбарларига аниқ муддат билан расман йўналтирилди, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, айрим мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар бериш орқали маълум қилинаётган масала қонуний доирада ечимга эга эмаслиги, уларга бошқа турда ёндашиш зарурлиги борасида таклифлар билдирилди.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Улуғнор туман ҳокими қабулида 6 нафар фуқаронинг мурожаати тинглангани, Марҳаматда вилоят прокурори сайёр қабулида 19 нафар ёшнинг мурожаати қаноатлантирилгани ҳақида хабар берилганди.