Қўштепада 2 млрд сўмга бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этилди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 2 миллиард 300 минг сўмга 1 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қўштепа туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари «Исақов Ўлмасбой Асл Маҳсулотлари» хусусий корхонасига борган. У ерда амалга оширилган «Иссиқхона фаолиятини ташкил этиш» лойиҳаси билан танишган.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Лойиҳа қиймати 2 миллиард 300 минг сўм бўлиб, ташаббускорлар томонидан 1 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этилган.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳозирда ҳосилдор помидор кўчатлари экилиб, яна қўшимча экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Қамашида эҳтиёжманд аҳоли учун 1000 дан зиёд иссиқхона қуриб берилиши ва Қоровулбозорда 79 миллиард сўмлик лимончиликка ихтисослаштирилган иссиқхона қурилиши хабар қилинганди.

Кейинчалик Жарқўрғонда «темир дафтар»га киритилган оилалар учун 5 мингта иссиқхона қуриб берилиши ҳамда Сўхда қиймати 2,2 миллиард сўм бўлган иссиқхона қурилиши маълум қилинган.

Янгиликлар