Қўштепада «Nexia» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонага ётқизилди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 2 ноябрь, душанба куни «Nexia» ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, мазкур ҳодиса 2 ноябрь куни соат 19:30 атрофида тумандаги Қумтепа қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Маълум қилинишича, туманнинг Қумтепа кўчасидаги уйда яшовчи Д.А. «Nexia» русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан қатнов қисмига чиқиб кетган пиёдани уриб юборган.

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса оқибатида тумандаги «Қумтепа» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган пиёда Ж.А. тан жароҳати олган ҳамда шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ Риштонда «ГАЗ-53» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этгани ва Наманган туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 4 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Қувада «Nexia 2» уриб юборган пиёда ҳамда Ёзёвонда «Tico» уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этгани маълум қилинганди.

Янгиликлар