Қувада наъмунали уйлардан олиб беришини айтиб, танишини 9 минг долларга чув туширган шахс ушланди
Фарғона вилояти Қува туманида 7 октябрь, шанба куни наъмунали уйлардан олиб беришини айтиб, танишини 9 минг долларга алдаб олган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаро Ё.С. таниши B.Л.нинг ишончига кириб, 9000 AҚШ доллари эвазига Фарғона шаҳрида қурилаётган намунали уйлардан олиб беришини айтган. Кейинчалик Ё.С. пулларни қўлга киритгач ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани ички ишлар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга доир: Қувасойда 18 млн сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар аёлга жиноят иши қўзғатилди
Aввалроқ Фарғонада бизнес ҳамкорини 25 минг долларга «ухлатган» фуқаро қўлга олингани ва Фурқат туманида Жиззахдан қўй олиб келиб сотишни айтиб, фуқарони 5000 долларга алдаган эркак ушлангани ҳақида хабар қилинганди.