Қувасойда 18 млн сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 2020 йилнинг июнь ойида товуқхона қуриш учун ер олиб бераман, деб фуқарони алдаган М.Д. исмли аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Қувасойда 2020 йилнинг июнь ойида таниши М.Ж.га 18 миллион сўм эвазига «Дўстлик» МФЙ ҳудудидан товуқхона қуриш учун ер олиб беришини айтиб, кейинроқ пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, юқоридаги жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Aввалроқ Қувасойда дала майдонида қаровсиз қолдирилган қорамолни ўғирлаганларга жиноят иши қўзғатилгани хамда Андижонда бир бош қорамол ўғирлаган шахслар уни 7 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олингани, Фарғонада икки бош қорамолни ўғирлаган шахс ушлангани ва Қозоғистондан ноқонуний равишда 190 бош қўй-қўзи олиб ўтган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.