Россияда бир неча ойдан буён ўрмонда яшаётган ўзбек «Маугли» бола топилди

Россияда бир неча ойдан буён ўрмондан отаси билан яшаётган «Маугли» бола топилди. Унинг отаси ўзбек эканлиги аниқланган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур ҳолатга изоҳ берди. Бу ҳақда «Life» маълум қилди.

Фото: «360tv.ru»

Хабарга кўра, бола отаси билан ўрмондаги туман васийлик ва ички ишлар бўлимларига бириктирилган уйсизлар лагерида яшайди. Шунингдек, боланинг отаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган. Қайд этилишича, элчихона у ва отасининг шахсини аниқлашда ҳамда Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани беришда ёрдам беришини маълум қилган.

Фото: «360tv.ru»

Саккиз ёшда деб тахмин қилинаётган бола болалар майдончасида тенгдошлари билан ўйнаш мақсадида борган вақтида кўринган. Aниқланишича, бола уйсизлар ёнидаги ўрмон кулбасида яшайди. Улар болани кичкина Маугли деб аташади. Таъкидланишича, бола уйсизлар лагерида туғилиб, ўша эрда ўсмоқда. Унинг отаси Ўзбекистонда туғилган, онаси эса украиналик, яқинда юрак хасталигидан вафот этган. Боланинг аниқ ёши номаълум.

Фото: «360tv.ru»

Aввалроқ Россияда 27 ёшли ўзбек йигити устига ер ўпирилиб тушиши оқибатида ҳалок бўлгани, Таиландда 22 ёшли ўзбекистонлик шаршарадан пастга қулаб вафот этгани ва Москвада ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун хотинини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Санкт-Петербургда 13 ёшли қизни машинада зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга олингани маълум қилинганди.

Янгиликлар