Самарқанд шаҳрида корхонадан банк фойдасига 1,6 млрд сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди

Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 1 мартдаги ижро варақасида қарздор «Xatam Story Invest» масъулияти чекланган жамиятидан 2 миллиард 53 миллион 55 минг сўм кредит қарзи ундириш белгиланган бўлиб, айни вақтгача 1,6 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда шаҳар Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, «Xatam Story Invest» масъулияти чекланган жамиятидан банк вилоят бўлими фойдасига 2 миллиард 53 миллион 55 минг сўм кредит қарзи ундириш, ундирув гаровдаги Жонибек Ражабовга тегишли Самарқанд шаҳридаги савдо дўкони, дорихона ҳамда учинчи ва тўртинчи қаватдаги офис биноси қисми, 20 хонадан иборат нотурар жой биносига қаратиш тўғрисидаги ҳужжат бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижрога қаратилган.

Қайд этилишича, амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки 2019 йил 13 майда «Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида»ги қарорга асосан 2 миллиард 500 миллион сўм бошланғич баҳосида сотувга чиқарилган. Шундан сўнг «Xatam Story Invest» ҳамда «Aфросиёб Хосият Бегим макони» МЧЖлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилгани сабабли вилоят прокуратурасининг 2019 йил 20 майда хатига асосан вақтинча тўхтатилган.

Маълум қилинишича, амалга оширилган ижро тадбирлари давомида «Xatam Story Invest» маъсулияти чекланган жамиятидан 1 миллиард 610 миллион сўм кредит қарздорлиги ундирилиб, «Миллий банк» Самарқанд филиали ҳисоб-рақамига ўтказиб берилиши таъминланган. Ҳозирда қарздордан ундирилмай қолган 443 миллион 550 минг сўм кредит қолдиқ суммасини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти давлат солиқ идораларига ўтган 9 ойда қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ургутдаги қурилиш корхонасидан салкам 255 миллион, Пайариқдаги мактабдан 42 миллион сўмдан ортиқ, Ёзёвонда эса фуқародан 133 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилганди.

Янгиликлар