Буюк Британияда коронавируснинг нечта янги мутациялари аниқлангани маълум бўлди
Буюк Британияда мутахассислар мамлакат ҳудудида коронавируснинг иккита янги мутациясини аниқлашди. Бу ҳақда «Хабарлар 24» хабар берди.
Хабарга кўра, у анча юқумли, лекин мутация иммунитетга қарши курашиш имконини беради. Бу эса вирус қайсидир даражада вакцинага ҳам қаршилик кўрсата олиши мумкинлигини англатади.
Қайд этилишича, Бристолда топилган вирус штамми «хавотирга солувчи».
Таъкидланишича, Ливерпулда аниқланган иккинчи вариант эса «ўрганилиш босқичида». Аниқланган икки вариантнинг хусусияти Жанубий Африка штамми билан ўхшаш.
Мавзуга доир: Коронавируснинг «британча штамми» АҚШда тез тарқалмоқда