Танзила Норбоева Женевада етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади
Танзила Норбоева Женевада етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ташаббусини амалга ошириш мақсадида ва мамлакат БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси этиб сайланганлиги муносабати билан етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш Сенат раисининг ташрифи дастуридан ўрин олган.
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хотин-қизлар ҳолати бўйича тўртинчи Бутунжаҳон конференциясида Танзила Норбоева нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Танзила Норбоева Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелигида пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари кодексини ишлаб чиқариш бўйича таклифи бўйича фикр билдиргани ҳақида хабар берилган.