Жаҳон банки 2021–2022 йилларда Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми қанчага ошишини маълум қилди
Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида Ўзбекистонда 2021 йил ялпи ички маҳсулот ҳажми 4,3 фоизга, 2022 йилда 4,5 фоизга ўсиши кутилаётгани маълум қилинди.

Фото: World Bank
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 2018 йилда 5,4 фоиз, 2019 йилда 5,6 фоиз, 2020 йилда 0,6%ни ташкил этган.
Жаҳон Банкининг ҳисоботида таъкидоанишича, Жаҳон банки 2021 йил июнь охиригача камбағал ва заиф қатламларни ҳимоя қилиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий тикланишни тезлаштириш учун дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларига 160 миллиард АҚШ долларгача молиявий ёрдам беради. Бунга грантлар ва имтиёзли кредитлардаги 50 миллиард долларлик янги ривожланиш манбалари ва ривожланаётган мамлакатларда 12 миллиард доллар миқдорида CОVID-19 вактсиналарини сотиб олиш ва тарқатишни молиялаштириш киради.
Жаҳон иқтисодиёти 2021 йилда 4 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу CОVID-19 вакциналаридан фойдаланиш келгуси йил давомида кенг миқёсда давом этиши жараёнида амалга ошади. Аммо, ижро этувчи органлар пандемияни тўхтатиш ва инвестициялар ошишига олиб келадиган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий чоралар кўрмаса, тикланиш жараёни суст кечади, дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, Марказий Осиё иқтисодиётининг прогнози ҳам келтириб ўтилган. Унга кўра, бу йил иқтисодий ўсиш 3 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда, бу товарларнинг нархлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг мўътадил кўтарилиши билан кучайган, чунки субрегион Хитойнинг «Бир камар — бир йўл» ташаббуси фаоллашмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага кўпайгани маълум қилинган эди.