Австралия ҳукумати мамлакат мадҳиясини нега ўзгартирди?

Австралия ҳукумати маҳаллий халқни ҳурмат қилиш белгиси сифатида мамлакат мадҳиясини ўзгартириб, матндан «ёш миллат» сўзлари зикр этилган қаторни олиб ташлади. Бу ҳақда 31 декабрь, жума куни маҳаллий «News.com.au» портали маълум қилди.

Фото: Friso Gentsch

Таъкидланишича, эндиликда мадҳиядаги ўша қатори «Гўзал Австралияни ривожлантир» каби янграйди. Илгари у «Биз ёш ва озодмиз» каби янграган.

Бош вазир Скотт Моррисоннинг айтишича, Австралия замонавий миллат сифатида ёш бўлса-да, унинг тарихи Австралиянинг кўплаб туб аҳолиси тарихига бориб тақалади. Шунинг учун ҳам «ёш» сўзини мадҳия қаоридан олиб ташлаш мақсадга мувофиқдир.

Австралия мадҳиясининг қайта кўриб чиқилган версияси 2020 йил 1 январда кучга кирган.

Аввалроқ австралияликларнинг мамлакатни тарк этиши тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар