Самарқандда МФЙ раиси дарахтларни ноқонуний кестиргани аниқланди

Самарқанд туманининг «Бўзи» маҳалласи раиси «Шиша» қабристонидаги кесилган дарахтлар орқали ўсимлик дунёсига 128 миллион 745 минг сўм зарар етказгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.


Хабарга кўра, Самарқандда «Шиша» қабристонидаги дарахтларнинг кесилиши юзасидан туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган ва туман прокуратурасига тақдим қилинган.

Қайд этилишича, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар ноқонуний кесилганлиги учун мансабдор шахсларга жами ҳисобланган 25 миллион 749 минг сўм зарарнинг беш баробари миқдорида, яъни 128 миллион 745 минг сўм жарима қўлланилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар