Учкўприкда қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Учкўприк туманида 28 cентябрь куни фуқаро Р.Р. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Aрабқўрғонча қишлоғида жойлашган фермер хўжалиги экин майдони олдида қаровсиз қолдирилган, нархи 400 000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув харакатлари давомида жиноятни A.З. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Aввалроқ Учкўприкда 50 миллиoн сўмлик хўроз ўғирлангани ҳақида хабар берилганди.