Каттақўрғонда ўтган 10 ойда туман солиқ инспекцияси томонидан олти нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси томонида 2020 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида олти нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, солиқ инспекция ходимлари томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Каттақўрғон туман ДСИда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар фаолият юритади. Фуқароларнинг соҳага оид ариза ва мурожаатлари масъуллар иштирокида ўрганилди ва уларга қонун доирасида асосли жавоблар қайтарилди.

Қайд этилишича, туман инспекциясига ўтган 10 ой давомида 39 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 27 таси ёзма ва 12 таси электрон шаклдаги мурожаат ҳисобланади. Келиб тушган мурожаатнинг 5 тасини юридик мақомга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаати ташкил қилади. ДСИ раҳбарияти томонидан мазкур мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида назоратга олиниб, тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида 6 та мурожаат бўйича тегишли чоралар кўрилиб, барча масалалар ижобий ҳал қилинди. Қолган 33 та мурожаат эгаларига керакли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, виртуал қабулхона томонидан келиб тушган 3 та мурожаатнинг 2 таси ўз вақтида ижобий ҳал этилди ва 1 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган.

Аввалроқ Каттақўрғонда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўтказган қабулда икки нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар