Кураш 2028 йилгача Олимпиада ўйинлари таркибига киритилади

Кураш миллий спорт тури 2028 йилгача Олимпиада ўйинларига киритилади. Бу ҳақда АОКАда 1 декабрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшматов маълум қилди.

Фото: «ЎзА»

«Тегишли қарорга биноан, 2028 йилгача Олимпиада ўйинларига киритиш вазифа этиб қўйилган. Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлови билан бу мақсадга эришилади. Қолаверса, курашни ушбу нуфузли мусобоқага киритиш учун пойдевор қўйилган», — дейди вазирлик матбуот котиби Отабек Эшматов.

Қайд этилишича, ҳукуматнинг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Шунингдек, қарорда бир қатор мухим вазифалар қаторида кураш маҳорат мактабларини ташкил этиш ҳам белгилаб қўйилган. Бу мактабларда профессинал кураш усталари тайёрланади.

Маълумот ўрнида, кураш шу пайтга қадар Осиё ўйинлари, соҳил ўйинлари каби комплекс спорт мусобақаларига киритилган.

Аввалроқ Токио Олимпиадаси ташкилотчилари коронавирусга қарши чоралар учун қанча маблағ сарфлаши маълум бўлганди.

Янгиликлар