Москвага кетган ўзбекистонлик қиз 17 ёшида зўрлангани ва ҳозирги ҳаёти ҳақида айтиб берди

Москвага жўнат кетган ўзбекистонлик қиз 17 ёшида зўрлангани, атрофдагиларнинг, онасининг унга муносабати ва ҳозирги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

«Мени зўрлашганида 17 ёшда эдим. Биз дўстларимиз билан кўча айланиб юрган эдик ва мен соат 22:00 атрофида уйга қайтдим. Ўша куни ҳамроҳим йўқ эди. Бутун йўл бўйлаб бир эркак орқамдан кузатиб юрди. У орқамдан йўлаккача, лифтгача келди, бу менга ғалати туюлди. Бундан кейинги ҳолатни ёзишни истамайман, жуда қўрққанимдан ҳатто ёрдам чақиролмаганман ҳам.

У соат 2:00 ларда мени қўйиб юборди, мен уйга кир аҳволда йиғлаганча қайтдим. Онам билан муносабатимиз яхшимас эди. Шу сабабли у менга унча ишонмас эди. Бўлган вазиятни айтганимда менга ҳеч ким ишонмади. Телефонимни олиб қўйишди, уйдан чиқишни тақиқлаб қўйишди. Онам гаплашмай қўйди. Дугоналарим билан кўришиш имконияти ҳам йўқ эди, лекин улар кунларнинг бирида уйимга келиб, деразам тагига юракча шаклини чизиб кетишди. Уйда ёлғиз эдим, онам ухлагандан кейин ҳаммомга кириб, кимгадир қўнғироқ қилишни хоҳладим. Бошида яшашни истамадим, лекин кейин ўзимга ваъда бердим: ҳаммасига чидайман!»

Мурожаат муаллифи бир ойдан сўнг 27 га тўлади. Бу воақеалар бўлганига эса 10 йил ўтган. У таслим бўлмаган, барчасига бардош берган ва ҳозирда ҳаёти анча яхши…

«Кейинги ой 27 ёшга тўламан. Aна шу бахтсиз кечага 10 йил бўлди. Москвага жўнаб кетдим ва бу ерларда кечаси юришга қўрқмайман, чунки бу ерда ўзимни хавфсиз ҳис этаман. Сабаби ҳеч ким орқамдан юрмайди, гап отмайди, ҳуштак чалмайди… Мен энди эркаклардан қўрқмайман. Менда лидерлик бор, ўз режаларим, мақсадларим бор, саёҳат қилиш имкониятим бор. Бир ҳафтадан сўнг машина сотиб оламан, кейинги йил эса ўз ҳиссаларимга эга бўламан ва шунчаки ҳаётдан завқ оламан. Мен бахтлиман… Ҳозирда 10 йил аввал яшашни истамаган бахтли қизман», — дейди у.

Ҳаёт