Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашига янги раҳбар сайланди

Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган конференциясида Спорт фахрийлари Кенгашига янги раҳбар сайланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу конференциясиянинг кун тартибидан ўрин олган асосий масала Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашининг собиқ раиси Комилжон Худойбергановнинг вафоти муносабати билан Кенгашга янги раис сайлаш масаласи кўриб чиқилган. Мазкур йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Республика спорт федерация ва ассоциациялари раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Йиғилишда Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши раислигига номзоди илгари сурилган спорт соҳасида улкан тажрибага эга бўлган мутахассис Баходир Махситович Махситов номзоди бир овоздан маъқулланган.

Аввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган.

Янгиликлар