UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 1 декабрь куни Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда «UzReport» хабар қилди.

Фото: «mmamania»

Маълумотларга кўра, бугун Ҳабиб Нурмагомедов иштирокида Миллий олимпия қўмитасида матбуот анжумани ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гейтжига қарши жангдан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилганди. Кейинчалик эса Ҳабиб фаолиятини тиклаши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Аввалроқ UFC раҳбари Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги фаолияти ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, Нурмагомедов онаси билан карьерасини янгидан бошлаш масаласини муҳокама қилади.

Янгиликлар