Наманганда машинадан 2 млн сўмлик буюмлар ва 1,5 млн сўм пул ўғирлаган 2 нафар қиз қўлга олинди

Наманган вилояти Наманга шаҳрида машинадан 2 миллион сўмлик буюмлар ва 1,5 миллион сўм пул ўғирлаган 2 нафар қиз қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 август куни Наманган шаҳрида яшовчи аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Aризада 26 август куни соат 06:45 ларда Наманган шаҳар «Чорсу деҳқон бозори»га кириш жойида турмуш ўртоғининг «ВAЗ-2106» русумли автомашинаси юкхонасида бўлган умумий нархи 2 миллин сўмлик буюмлар ва юкхонадаги сумка ичида бўлган 1,5 миллион сўм пулини номаълум шахс ўғрилаб кетганлигини маълум қилинган.

Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ва жиноят-тергов суриштирув бўлинмаси сафдор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида 27 август куни ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 2001 ва 2003 йилда туғилган икки нафар қиз содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 15 300 долларлик маиший техника буюмларини сотиб юборган сохта дилер қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Наманганда фуқарони 200 минг долларга чув туширган фирибгарга жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.

Янгиликлар