Ўзбекистонда магистратура имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2 сентябрь, чоршанба куни Ўзбекистонда магистратура имтиҳонлари қачон ўтказилишини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сонли мажлиси баёни қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8—20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тақдим этган маълумотларига кўра, имтиҳонлар тест синови тарзида компьютер орқали онлайн олинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда магистратурага мақсадли қабул танлови учун ҳужжат таҳрирлаш шартлари эълон қилинганди. Шунингдек, Юриспруденция бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига имтиҳонсиз қабул қилиниши маълум қилинганди.

Янгиликлар