Ўзбекистонда стипендиялар билан бирга контрактлар ҳам ошиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар билан бирга контрактлар ҳам ошиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди.

Фото: «Tez News»

Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган.

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 747,3 минг сўм миқдорида (ҳозир 679,3 минг сўм);
  • базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм миқдорида (ҳозир 223 минг сўм) белгиланган.

Шунингдек, 2020 йил 8 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов контракт тўлови ўзгариши масаласида гапириб, 2020/2021 ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолиши ҳақида айтган. Айни пайтда дам олиш кунлари бўлгани учун вазирлик ва идоралар бу борада расмий изоҳ бермаган. «Kun.uz»нинг вазирликлардан биридаги манбаси маълум қилишича, айни пайтда контрактлар оширилиши режалаштирилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 февралдан электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар