Академик дунё миқёсида коронавирус билан боғлиқ ўлим холатларининг рекорд даражада ўсганлиги сабабини тушунтирди

Сеченов университети Микробиология, вирусология ва Иммунология кафедраси бошлиғи, Россия Фанлар Академияси академиги Виталий Зверев «Взгляд» нашри билан суҳбатида дунё миқёсида коронавирус ўлимининг рекорд даражаси ўсишини тушунтирди.

«Ҳозир ўлаётганлар бир ой олдин касалланганлар ҳисобланади. Ўша пайтда касалликнинг кўтарилиши кузатилган эди. Ўлим касалланишнинг кўтарилиши пайтида эмас, балки асоратлар пайдо бўлгандан кейинги пайтга тўғри келади», — деди Зверев.

ЖССТ 3 февраль куни аввалроқ коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони рекорд даражада ошганини эълон қилган эди. Дунёда бўйича ҳафта давомида COVID-19 вируси билан боғлиқ 96,364 та ўлим ҳолати рўйхатга олинган. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлганлиги таъкидланмоқда.

«Касалланганлар сонининг камайиши аста-секин ўлим сонига таъсир қилади. Бироқ, ўртача ўлим улуши бир хил бўлади», — дейди мутахассис.

Аввалроқ, охирги сутка давомида дунёда COVID-19’дан 10 мингдан ортиқ беморлар вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар