Ўзбекистонда тез ёрдам ходимлари 3 млндан 5 млн сўмгача қўшимча рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:

  • врачларга — 5 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га  — 4 миллион сўм;
  • ҳайдовчиларга — 3 миллион сўм.

Хабарда қайд этилишича, ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади. Маьлумот учун, ҳукумат қарори 2020 йил 30 июль куни қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкентда яхши ишлаган тез ёрдам операторлари ва бригадалари моддий рағбатлантирилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар