Россия металл чиқиндилари экспортининг тақиқи туфайли Қозоғистон устидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига шикоят қилди

Россия металл чиқиндилари экспортининг тақиқи туфайли Қозоғистон устидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига шикоят қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, июнь ойидан бошлаб Қозоғистон Россияга Темир металлургия комбинати (ТМК) заводлари учун зарур бўлган қора металл чиқиндиларини етказиб беришни тўхтатган. Aммо тайёр маҳсулотлар, яъни пўлатни экспорт қилишни давом эттирган. Евроосиё иқтисодий иттифоқи комиссияси буни рақобатни бузиш деб ҳисоблаган.

Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК) Қозоғистоннинг ушбу ҳаракатларида «чеклов» пайдо бўлиши белгиларини кўрган. ЕИК методологиясига кўра, бу чеклов Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕИИ) ички бозори фаолияти доирасида товар, хизмат, капиталлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракатини чеклайдиган тўсиқдир.

Комиссиянинг хулосалари иттифоқнинг ички бозоридаги айрим чекловларни муҳокама қилиш масаласи ЕИИга аъзо давлатлар органлар раҳбарлари ўринбосарлари йиғилишига тайёрланган хулосада келтирилган. Ҳужжатда ҳайъат йиғилиши ёки Қозоғистон Россияга чиқинди етказиб бериш бўйича музокаралар қачон ўтиши мумкинлиги белгиланмаган.

«Комиссияда ушбу масала бўйича вазият таҳлил қилинмоқда. Ҳозирда тегишли таҳлилий материаллар аъзо давлатларнинг манзилига юбориляпти. Ушбу материаллар кўриб чиқилгандан сўнг иш белгиланган тартибда давом этади ва масала иттифоқ органларига тақдим этилади», дейилади ЕИИ матбуот хизматининг «РБК»га берган ахборотида.

Россиянинг Қозоғистонга қандай даъволари бор?

Қозоғистон ҳар йили Россияга 1 миллион тоннага яқин чиқинди юборади. Бу Қозоғистоннинг ушбу турдаги хом ашё экспортининг 90 фоизини ташкил қилади. Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлигига кўра, 2020 йил январидан май ойигача Россияга қарийб 300 минг тонна чиқинди маҳсулотлари етказиб берилган. Россия металлургия компанияси манбасининг «РБК»га маълум қилишича, май ойида Россияга чиқинди етказиб бериш уч баравар камайган ва июн ойидан бери чиқинди етказиш деярли тўхтаб қолган.

ЕИИ хулосасига кўра, 10 июн куни «ҚТЙ—Юк ташиш» компанияси қора ва рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларини вагонларда ташишни номаълум муддатга тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарган. Мамлакатда 2018 йилдан бери қора ва рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларини автомобиль йўллари билан экспорт қилишга тақиқ амал қилмоқда.

ТМКнинг бош бошқарувчиси Виктор Рашников июнь ойи бошларида Россия саноат ва савдо вазирлигига Қозоғистондан импорт қилинадиган чиқиндилар етишмаслиги бўйича шикоят билан мурожаат қилган. ТМК ушбу хом ашёнинг асосий истеъмолчисидир. Қозоғистондан олиб келинган импорт компаниянинг чиқиндиларга бўлган эҳтиёжининг 30 фоизини ташкил этади.

Шундан сўнг Россия саноат ва савдо вазири биринчи ўринбосари Виктор Евтухов Иқтисодий ривожланиш вазирлигига хат киритиб, Уралда 3 миллион тонна қолдиқ дефицити мавжудлигини ҳамда бу Россиянинг бошқа вилоятлари ва Қозоғистондан импорт қилинган чиқиндилар билан қопланганини айтган. Россияга чиқиндиларни экспорт қилиш тақиқлангандан сўнг Россия компаниялари рақобатчилари бўлган Қозоғистон металлургия компаниялари ўзларининг маҳсулотларининг 50 фоизини Россияга етказиб беришни давом эттирганини Евтухов ўз мактубида қайд этган. Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳамда Саноат ва савдо вазирлиги ўз мурожаатида Қозоғистоннинг чиқиндиларни экспорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги масаласини ЕИИ комиссияси кенгашида кўриб чиқишни талаб қилган.

ЕИИ йиғилишларида Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги вакиллари чиқиндиларни экспорт қилишда чекловлар мавжудлигини рад этган. Бундан ташқари, ЕИИ Қозоғистон чиқиндиларни автоуловлар орқали экспорт қилишни тақиқлаган, дея хулоса қилган. Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги вакилларининг расмий позицияси қуйидагича: чиқиндиларни юклашни тақиқлаган «ҚТЙ—Юк ташиш» компанияси «мустақил равишда ишлайди: у томонидан чиқарилган ҳужжатлар Қозоғистоннинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тизимига киритилмаган».

Россия муаммони қандай ҳал қилиши мумкин?

Давлат томонидан ЕИИ тўғрисидаги шартномани бажармаслик муносабати билан юзага келадиган низолар ушбу ташкилот ҳузуридаги махсус судда ҳал қилиниши мумкин. Aммо одатда бундай суд бундай низоли вазиятлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи комиссияси ёки Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши даражасида ҳал этилиши қайд этилган.

Лекин иш судга ўтиш эҳтимоли ҳам бор. Бундай тўсиқ яратиш масаласи икки томонлама музокараларда муҳокама қилинади ёки Евроосий Иқтисодий Комиссияси ҳайъатига тақдим этилади.

Янгиликлар