Самарқанд шаҳрида Баҳодир Ялангтўшбий номли маҳалла ташкил этилади

Самарқанд шаҳрида Баҳодир Ялангтўшбий номи билан аталувчи маҳалла ташкил этиш таклифи берилди. Бу ҳақда шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, шаҳар ҳокими, топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси раиси бошчилигида ўтказилган йиғилишда «Обод маскан» МФЙдан ажралиб чиқаётган янги маҳаллага муносиб ном бериш таклифлари ҳақидаги масала муҳокама этилди.

Таъкидланишича, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш, ушбу қонунга мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимининг таклифлари ўрганиб чиқилган.

Маълум қилинишича, комиссия аъзолари томонидан янги маҳаллага Қорасув ҳамда Баҳодир Ялангтушбий номлари таклиф этилган. Ушбу таклиф топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясига тақдим этилди.

Аввалроқ Наманганнинг янги ҳокими «Namangan City» қарорини бекор қилгани, «Namangan City» қурилиши бошқа ҳудудга кўчирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар