Жомбойдаги лабораторияларнинг бирида павловния етиштирилaди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган «In Vitro» илмий ишлаб чиқариш лабораториясида «O’zNuts» бренди остидаги ёнғоқ навлари етиштирилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, туманда жойлашган «In Vitro» илмий ишлаб чиқариш лабораториясида «O’zNuts» бренди остидаги ёнғоқ навлари етиштирилмоқда. Лойиҳа 2018—2020 йиллар давомида ишга туширилган бўлиб, 16 турдаги навларни клонлаштириш йўлга қўйилди. Муассасада 100 нафардан ортиқ ходим иш билан таъминланган.

«Лабораториямизнинг йиллик кўчат етиштириш қуввати 20 миллион тупгача етади. Aйни пайтда шафтоли, олма, гилос, нок, бодом меваларининг бардошли навларини етиштириш устида ҳам иш олиб борилмоқда. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг кўчатчилик бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаш учун маркетинг ўрганишлари давом эттириляпти», — дейди республика ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Илёс Ҳайдаров.

Фото: Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йил «Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган. «In Vitro» лабораториясида ҳам ушбу турдаги дарахт навлари кўпайтирилмоқда. Aйни дамда павловниянинг саноатбоп 3 туридан пайвандтаг олишга эришилган.

Aввалроқ Ўзбекистонда ўрмон фонди ерлари 12 миллиoн гектарга етказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар