«Air Arabia» авиакомпаниясининг Тошкентга амалга ошириладиган мунтазам парвозлари ноябрь ойидан бошланади

Бирлашган Араб Амирликлари «Air Arabia Abu-Dabi LLC» авиакомпаниясининг Тошкентга амалга ошириладиган мунтазам парвозлари ноябрь ойидан бошланади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Aviaforum»

Маълум қилинишича, илк парвоз 2020 йилнинг 4 ноябрь куни амалга оширилади. Режага кўра, мазкур рейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига соат 15:00 атрофида қўнади.

Қайд этилишича, кейинги парвозлар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан «Air Arabia Abu-Dabi LLC» компаниясига Абу-Даби—Тошкент—Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 9 сентябрда 3-К сонли фойдаланиш рухсатномаси берилган. Авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.

Аввалроқ БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 20 сентябрдан барча халқаро қатновлар тикланиши маълум қилинганди.

Янгиликлар