Сўхда 20 нафар хотин-қизга субсидия асосида бир сотихлик иссиқхоналар берилди

Фарғона вилояти Сўх туманида 2 ноябрь, душанба куни 20 нафар хотин-қизга субсидия асосида бир сотихлик иссиқхоналар берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман ҳокими ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш мақсадида Малбут масивидаги алмашлаб экишдан чиқиб кетган салкам 16 гектар ерлар ўзлаштирилган. Хабарга кўра, мазкур ер майдони 75 нафар фуқарога дала томорқа сифатида тарқатиб берилган.

Фото: Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, 20 нафар хотин-қизга субсидия асосида майдони бир сотих келадиган иссиқхоналар берилган. Бу ҳудудда сув танқислиги боис томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган.

Фото: Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, 1 ноябрь, якшанба куни ушбу массивдаги майдони 3 гектарга яқин қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар ўзлаштирилиб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосим Раҳимбердиев ташаббуси билан буғдой экилган.

Фото: Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда сўнгги 9 ойда 225 та енгил конструкцияли иссиқхона қурилгани ва Иштихонда эҳтиёжманд фуқароларга иссиқхона фаолиятини ташкил этиши учун 1 миллиард сўмдан ортиқ субсидия берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Фарғонада сўнгги 8 ойда 829 нафар эҳтиёжманд фуқарога уй олиш учун субсидия ажратилгани ҳамда Ургутда 25 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга 100 миллион сўмлик қурилиш материаллари тарқатилгани маълум қилинган.