Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида 400 ўринли тақсимот пункти иш бошлади

Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолият бошлади.

Фото: «ЎзA»

Маълум қилинишича, Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан тиббий кўрик учун замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланган пунктга беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун 44 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилди. Шунингдек, беморлар учун 200 та кислородли ўрин тайёрланди.

Фото: «ЎзA»

Мазкур вақтинчалик шифо масканига тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат этган беморлар келтирилиб, уларнинг аҳволи ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб сараланади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонада ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода таълим муассасалари ётоқхоналарида COVID-19 беморлари учун 2050 та захира ўрни тайёрланган эди. Шунингдек, Самарқандда коронавирус беморларини даволаш учун 1080 ўринли шифохона қурилиши маълум қилинган эди.

Янгиликлар