«Андижон» футбол клубига янги бош мураббий тайинланди

Отабек Ғуломхўжаев 4 октябрь куни «Андижон» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Андижон» футбол клуби ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Андижон» футбол клуби ахборот хизмати

Маълумот ўрнида Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолиятида 2001—2002 йилларда «Андижон» жамоаси сафида тўп сурган. Оғир жароҳат туфайли 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

Отабек Ғуломхўжаев дастлаб «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларининг академияларида иш бошлаган. Кейинчалик 2015—2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, у билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган. Отабек 2018—2019 йилларда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимига Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар