Қамчиқ довонида 24 тонна пропан юки бўлган машина ағдарилиб кетди — видео
Қамчиқ довонида 4 декабрь куни 24 тонна пропан юки бўлган машина ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳодиса 4 декабрь, жума куни Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 196-километрида содир бўлган. Аниқланишича, «MAN» юк машинаси ҳайдовчиси Фарғона вилоятига пропан ортилган 24 тонналик цистернани олиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ён томонга ағдарилиб кетган.
Ҳолат юзасидан воқеа жойига 10 дақиқа ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув ҳамда ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув гуруҳлари етиб келган.
Юк машинаси кабинасининг деформацияси туфайли ҳайдовчининг оёғи қисилиб қолган. ФВВ ходимлари махсус қутқарув анжомлари ёрдамида ҳайдовчи қутқариб олиниб, касалхонага етказилган. Шундан сўнг ФВВ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида юк машинаси хизмат кўрсатиш станциясига эвакуация қилинган.
Мавзуга доир: Тошкентда «Opel Vectra» автомобили ёниб кетди
Аввалроқ Жиззах шаҳрида «Howo» юк автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида «Mercedes Sprinter» русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган.