Фарғонада сувга чўкиб ўлгани тахмин қилинган боланинг мурдаси қидирилмоқда — видео

Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг Бўтқачи қишлоғида яшаган 10-синф ўқувчиси А. А.нинг Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани ҳақидаги хабарлар ижтимой тармоқларда кенг тарқалди. «Халқ сўзи» мухбири қидирилаётган боланинг отаси билан суҳбатлашди.

Фото: «Ҳалқ сўзи»

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни икки таниши ҳамроҳлигида бўлган вояга етмаган Абдулазиз исмли йигит баъзи сабабларга кўра, кийимларини ечиб Катта Фарғона каналига тушган ва чўкиб кетган. Вилоят фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қутқарув гуруҳи томонидан бир неча кунлик қутқарув ишлари ҳозирча натижа бермаяпти.

«Россияда ишлаб келаётган эдим. Ширин дийдор умиди алам ва изтиробга айланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга раҳмат. Ҳаво қаттиқ совуқ бўлишига қарамай, боламни туну кун излашяпти. Ўғлимнинг жонсиз танасини бўлса ҳам бир бағримга босиш умидида қайиқда ўзим ҳам қидирув ишларида қатнашяпман», — дейди боланинг отаси.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг маълум қилишича, айни кунларда Катта Фарғона каналининг 10 та туман ҳудудидан ўтган 150 километр қисмида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қарийб ўн беш кундан буён юзлаб одамлар кўнгилли тарзда марҳумнинг жасадини излашга киришган. Бу ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг бедарак йўқолганлиги бўйича қидирув эълон қилинган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Аввалроқ Андижонда ўзини сувга ташлаган неварасини қутқармоқчи бўлган бобо ҳам чўкиб ўлгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик 65 ёшли бобонинг жасади қарийб 10 кунда топилган.

Янгиликлар