Қамчиқда «Nexia» хандаққа ағдарилиб кетди — видео

Қамчиқ довонида 4 январь, душанба куни «Nexia» русумли автомашина хандаққа ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, соат 15:40да довон бўйлаб Тошкент томон ҳаракатланган «Нехиа» русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, хандаққа ағдарилиб тушиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» махсус ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ҳамда бошқа тегишли хизматлар етиб бориб, автомашина чиқариб олинган. Ҳайдовчига тан жароҳати етмаган.

Аввалроқ Фарғонада ҳайдовчи «Nexia»ни бетон тўсиққа бориб ургани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани «Gentra» босиб кетгани хабар қилинган.

Кейинчалик Самарқандда «Nexia» ва «Cobalt» «авария» оқибатида пастликка қулагани хабар қилинган.

Янгиликлар