Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ, Бухорода портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Бухоро шаҳри И. Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газ сизиб чиқиши натижасидаги портлаш бўйича жиноят иши кўзғатилди. Бу ҳақда Buxoro.uz хабар берди.
Хабарга кўра, юз берган портлашда 12 киши жароҳатланган. Натижада, кўп қаватли уйда бўлган А. Мирзаев, Н. Самадов ва И. Сотиболдиев, портлаш жараёнида йўлда транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф. Жўраева, Ш. Ўринова, Н. Розиқова, Б. Жўраев, М. Маҳмудова, Б. Собирова, Ш. Идиева, Ф. Юлдашева ва Ш. Асадова турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ, Бухорода портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.