Фарғонада яна 3 кишида коронавирус аниқланди, 6 нафар бемор касалликдан соғайди

Фарғона вилоятида 4 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус қайд этилганлар сони 3 кишига ошиб, 338 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 6 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 333 кишига етган. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоиз эканлиги қайд этилган ҳамда 1 нафар бемор вафот этган. Ҳозирда 4 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 4 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 075 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирусга чалинган 40 432 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2 304 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада яна 5 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор тузалгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар