Қўқонда ўзига тегишли бўлган хонадон ноқонуний расмийлаштирилганини даъво қилган фуқаро мурожаатига муносабат билдирилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Уринов Кенжабойнинг 2 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилгани тўғрисида видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Aдлия вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилган.

Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам, фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар A.
http://salagala.cat/85pz19pj9jh

Т. Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.
Get Cheap Xanax Online

М.га сотган. Хонадоннинг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилган ҳамда фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олгани ва уйига эгалик қилиб олган деган сўзлари асоссизлигини тасдиқлаган.

Ўрганиш давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланган.

Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармасига қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган ва аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор- бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган. Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳар ҳокимлиги кўчалар исириқ билан дезинфекция қилингани ҳақидаги хабар юзасидан расмий муносабат билдирган эди. Кейинчалик сўхлик блогернинг адвокати ва вилоят прокуратураси унинг ҳибсга олиниши бўйича изоҳ берди.