Самарқандда яна 13 кишида коронавирус аниқланди, 8 нафар бемор тузалди

Самарқанд вилоятида 5 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 кишига ошиб, 1758 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 8 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1646 кишига етган. Ҳозирда 107 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 5 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 293 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 474 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2176 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.