Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудлари 5 октябрь куни электр энергияси таъминотидан вақтинчалик узилди

Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудларида 5 октябрь, душанба куни электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади, деб хабар берди «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрининг «М.Улуғбек», «Ал-Бухорий», «М. Ашрафий», «Ф. Хўжаев» ҳамда «Ғ. Ғулом» кўчаларини электр энергияси билан таъминловчи электр қурилмаларида «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабати билан 2020 йил 5 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.

«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» иш бажарилаётган ҳудудда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлишини билдирган.

Аввалроқ Бухоро шаҳридаги 2 та маҳаллани электр билан меъёр даражасида таъминлаш учун 49 дона бетон-таянч ўрнатилгани ҳамда Бухорода йил якунига қадар қанча АСКУЭ тизимига мос электрон ҳисоблагич ўрнатилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар