Андижонда қаровсиз қолдирилган машинадан 1 млн 700 минг сўмлик телефон ўғирланди

Андижон шаҳрида 2020 йил 30 сентябрь куни қаровсиз қолдирилган автомашинадан номаълум шахс нарҳи 1 миллион 700 минг сўм бўлган уяли телефонни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, фуқаро Й.Ж. 30 сентябрь куни соат 13:30 атрофида ўзига тегишли «Spark» автомашинасини Андижон шаҳрининг «Бобур» МФЙ Фурқат кўчасида жойлашган «Бобур кутубхонаси» олдида эшиклари очиқ ва қаровсиз ҳолда қолдирган. Оқибатда номаълум шахс автомашина салонидан 1 дона нархи 1 700 000 сўмлик «Samsung А-3.7» русумли уяли телефонини ўғирлаб кетган. Фуқаро шундан сўнг ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида ҳамқишлоғига тан жароҳати етказиб, телефонини тортиб олган фуқаролар ушлангани ҳамда Қувада 700 минг сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар