Поп туманида қидирувда бўлган эркак Тошкент вилоятида қўлга олинди

Наманган вилояти Поп туманида қидирувда бўлган эркак 3 ноябрь куни Тошкент вилоятида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 3 ноябрь куни ўтказилган қидирув тадбири давомида Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Поп туманида яшаган фуқарога қидирув эълон қилинган.

Муқаддам 2015 йилда Жиноят кодексининг 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 1-қисми билан судланган, 1973 йилда туғилган фуқаро туман Ички ишлар бошқармаси ТEҚКБ тезкор вакиллари томонидан Тошкент вилояти Пискент туманидаги мардикор бозори ҳудудида ушланиб, Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига топширилган.

Аввалроқ Ромитанда қидирувда бўлган эркак Тошкент шаҳрида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар