Гулистонда «Nexia» зовурга ағдарилиб кетди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 4 январь куни «Nexia» ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Сирдарё вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 4 январь куни соат 21:05 ларда 1974 йилда туғилган хайдовчи П.Ш. ўзига тегишли бўлган «Nexia» русумли, давлат рақам белгили автомашинасини Гулистон тумани Зарбдор МФЙ худудида бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида зовурга тушиб кетган.

Маълум боқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари бўйича Гулистон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган. Ҳозирда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Мирободда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль кўприкдан қулаб тушгани маълум қилинганди. Шунингдек, Фарғонада ҳайдовчи «Nexia»ни бетон тўсиққа бориб ургани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар