Ҳинд актрисаси 52 миллион обуначига эга Instagram саҳифасидаги барча суратларни ўчириб ташлади

Ҳиндистонлик машҳур актриса Дипика Падуконе 2021 йилнинг 1 январь куни ўзининг 52,6 миллион обуначига эга Instagram саҳифасидаги барча суратларини ўчириб ташлади. Буни актриса ҳаммасини янгидан бошлашга қарор қилган, дея талқин қилиш мумкин.

Фото: «Krot.info»

Шунингдек, актриса ўзининг туғилган кунида — 5 январь куни ёшликдаги суратлари жамланган видеони саҳифасига жойлаган. Унга қуйидагича изоҳ қолдирган: «Саёҳатдан ҳам ажойиб нарса йўқ… ва бунинг учун оилам, дўстларим ва барчангизга миннатдорчилик билдираман!»

Маълумот ўрнида, Дипика Падуконе 1986 йилнинг 5 январида таваллуд топган. Карьерасини 19 ёшида модель сифатида бошлаган.

Фото: «Krot.info»

Фото: «Krot.info»

Илк бор фильмларда дебют қилганида у 20 ёшда бўлган (2006 йил). Дипикага ҳақиқий муваффақиятни 2010 йилда ўйнаган фильмлари келтирган. Шу вақтдан бошлаб у ҳар йили кўплаб лойиҳаларда қатнашади, шунингдек, турли мода журналлари муқоваларида суратлари эълон қилиб борилади.

Фото: «Krot.info»

Актриса фаол ижтимоий ҳаётни хуш кўради. Унинг гўзаллиги эса барча мухлисларни ҳайратга солади.

Фото: «Krot.info»

Фото: «Krot.info»

Янгиликлар