Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Мирзо Улуғбек туманида КҲАЙнинг Оққўрғон кўчаси кесишмасидан Катта Дархон кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Бунга ҳудудда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари сабаб бўлмоқда.

Ушбу йўл 22 май куни соат 15:00 дан 24 май соат 06:00 гача барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Шу сабабли ҳайдовчиларга кўрсатилган муддат давомида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

 

Тошкент