Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар сенаторлар томонидан маъқулланди

Тошкент шаҳрида 6 январь куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг XI ялпи мажлисида Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Сенатнинг 11 ялпи мажлисида Сенат аъзолари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар тўғрисидаги, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларни ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Шунингдек, сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқиш якунида ушбу Қонунни маъқуллади. Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар асосан судлар фаолиятига оид бўлиб, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади.

Элсатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлиси кун тартибида «Ўзбекистон Республикаси Конститусиясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги масала ҳам кўриб чиқилиши ҳақида маълумотлар эълон қилинган.

Шунингдек, бу ўзгаришлар Президентнинг 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан.

Кейинчалик Олий Мажлис қонунчилик депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида конституцияга қандай ўзгартиришлар киритилаётгани ҳақда маълумот берган.

Янгиликлар