Оғир ижтимоий вазиятда бўлган аёлларга уй-жой олиш учун қандай ёрдам берилаётгани маълум қилинди

6 февраль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева оғир ижтимоий вазиятда бўлган аёлларга уй-жой олиш учун қандай ёрдам берилишини айтиб ўтди.

Фото: АОКА

Таъкидланишича, уй-жойга муҳтож аёллар муаммолари билан ишлашга кейинги йилларда жуда катта эътибор қаратилиши белгилаб олинган. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари 2021 йилги Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 1246 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизга уй-жой қурилиши учун 10 фоизли бошланғич бадали, жами 21 млрд 746 млн сўм маблағ тўлаб берилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон маҳаллаларида хотин-қизларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданиятига риоя қилиши тарғиб қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар