Пахтаободда 203 та газ қувурини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда

Aндижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Пахтаободтумангаз» филиали куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, филиал томонидан айни кунларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда. Туманда 13 800 та табиий газга уланган, 24 800 та суюлтирилган газ билан таъминланган хонадон мавжуд.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, филиал ходимлари томонидан мавсумни беталафот ўтказиш бўйича аҳоли билан учрашувлар ўтказиш, аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари бўйича техник қаровни амалга ошириш, турли ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда куз-қиш мавсумига қўшимча ёқилғиларни ғамлаш бўйича аҳоли ва корхоналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, бу борадаги белгиланган ишлар нихоясига етказилмоқда.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туманда мавжуд 203 дона газ тақсимлаш қурилмаси, газ қувурларини мавсумга созлаш, хавфсизлик техникаси борасидаги вазифаларни муддатида адо этишга эришилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатишда ноқонуний ҳақ талаб қилган шахслар аниқлангани ҳамда Бухорода 15 мингдан ортиқ хонадонга янги газ ҳисоблагич ускуналари ўрнатилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар