Самарқандда ички кийимларга ўрнатилган яширин алоқа воситаларини абитуриентларга сотаётган шахс аниқланди

Самарқанд вилоятида ички кийимларга ўрнатилган яширин алоқа воситаларини абитуриентларга сотаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 5 сентябрь куни Самарқандда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Тадбир давомида абитуриентлар тест синовлари жараёнида фойдаланиши учун қўлбола усулда махсус ясалиб, ички кийимларга ўрнатилган алоқа воситаларини сотаётган У. исмли шахс аниқланган.

Фото: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, 29 ёшли шахс қўлбола алоқа воситаларини 100—200 доллардан сотишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ тест синовида телефондан фойдаланган абитуриентга тегишли чора кўрилишини маълум қилинган эди. Шунингдек, кириш имтиҳонларининг биринчи кунида 6 мингдан ортиқ абитуриент тест синовига келмади, 59 нафари имтиҳондан четлаштирилганди.

Кейинчалик Қўқонда тест синовларига тақиқланган техник қурилма олиб кирмоқчи бўлган абитуриент қўлга тушгани ҳақида хабар берилди.

Янгиликлар